Шрифт ўлчами: A A A
Сайт ранги: A A A A
Сайтнинг тўлиқ талқини
  • Бош саҳифа
  • Сайт харитаси
  • Мобил талқин
  • Заиф кўрувчилар учун
  • Тизимга кириш
Уз En Ru

“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти

“Беруний пахта тозалаш”

акциядорлик жамияти

  • Гимн

  • Флаг

  • Герб

Ишонч телефонлари

(+99871) 120 42 64
(+99871) 120 42 65
Меню
  • Биз ҳақимизда
    • Тарих
    • Раҳбарият
    • Жамият фаолияти
    • Меъёрий ҳужжатлар
    • Сертификат ва лицензиялар
    • Бўш иш ўринлари
    • Иш графиги
  • Ишлаб чиқариш
    • Тайёр маҳсулотлар
    • Технологик жараён
    • Пахта хом ашёси
  • Корпоратив бошқарув
    • Бошқарув органи
      • Кузатув Кенгаши
      • Тафтиш комиссияси
      • Ижроия органи
      • Ички аудит хизмати
      • Миноритар акциядорлар қўмитаси
    • Ахборотни ошкор этиш
      • Молиявий ҳисоботлар
        • Йиллик ҳисобот
        • Чораклик ҳисобот
      • Жамиятнинг бизнес-режаси
      • Эмиссия рисолалари ва қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарорлар
      • Афилланган шахслар рўйхати
      • Акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмаси
      • Аудиторлик хулосаси
          • Аудитор хулосаси 2023 йил
      • Жамиятнинг ривожлантириш стратегияси
    • Ички ҳужжатлар
      • Жамият Устави
      • Корпоратив бошқарув Кодекси
      • Ахборот сиёсати ҳақида низом
      • Ички назорат тўғрисидаги низом
      • Дивиденд сиёсати тўғрисидаги низом
      • Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида харакат қилиш тартиб тўғрисидаги низом
      • Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги низом
      • Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом
      • Тафтиш комиссияси тўғрисидаги низом
      • Ижроия органи тўғрисидаги низом
      • Ички аудит хизмати тўғрисидаги низом
      • Ижроия органини конкурс асосида танлаш тартиби
    • Акциядорларга
      • Муҳим фактлар
      • Дивидендлар тўлови хақида маълумот
      • Акцияларни харид қилиш
    • Эълонлар
  • Интерактив хизматлар
    • Ишонч телефонлари
    • Кўп бериладиган саволлар
    • Фуқаролар мурожати
  • ОАВ хизматлар
    • Янгиликлар
    • Пресс-релизлар
    • Янгиликлар архиви
    • Медиакутубхона
      • Фотогалерея
      • Видео материаллар
    • ОАВ биз ҳақиммизда
  • Алоқалар

Тарих


«Беруний пахта тозалаш» хиссадорлик жамиятининг

 Т А Р И Х И

             «Беруний пахта тозалаш» хиссадорлик жамиятининг келиб чикиши:

          Урушдан олдин 1932 йилда курилиб, Турткулга карашли булиб «Жинговиз» деб аталган.

Тайёрлов пунктидан иборат «Жинговиз» заводи шу пайтлари дехконлар етиштирган хом-ашё, яъни пахтани от араваларда копларга солиб тайёрлов пунктларига олиб келишиб, одамлар коп билан оркалаб бунтларга босганлар.

            «Жинговиз» заводининг ишлаб чикариш воситалари бир цехда жойлашган булиб, пахта толасин чигитдан ажратадиган хамда преслаш ускуналари битта жойдан яъни С-80 трактор моторидан тасмалар оркали харакатланган, джинпахта толасини чигитдан ажратадиган машинанинг юкори томони полланган булиб, ишчилар пахта хом-ашёсини копларга солиб, оркалаб келишиб джин машинасига кул билан ташлаб турган, пахта толасидан ажралган чигитни копларга солишиб, чигит сакланадиган омборларга оркалаб ташишган. Пахта толасини кул билан олишиб Горочевский номли пресс яшигига ташлаб шу ерда икки киши оёк билан боскилаб, кейин пресс оркали босиб олишган. Ишлаб чикилган тайёр махсулотнинг, яъни бир тойнинг огирлиги 69 кг дан 90 кг булган, шу пресланган тайёр махсулотни хам оркалаб, тайёр махсулотлар сакланадиган омборга куйилган.

            Шу ишлаб чикилган тайёр махсулотларни Ивановага жунатишган. Шу пайтлари ишлаб чикариш иш унумининг камлиги сабабли, уруш вактлари экиб етиштирилган хом-ашё махсулотларини 1948 йили «Жинговиз» заводи 3 сменага утгандан кейингина иш унуми кутарилиб шу пайтлардаги етиштирилган хом-ашё ишлаб чикарилди.

            Урушдан кейин ЗИС-5 маркали юк ташиш машиналари келгандан кейин бир оз кул мехнати енгиллашади.

            1951 йили декабр ойида  2-чи пахта тозалаш заводи ишга тушди бу завода хам шу пайтлардаги эски реконструкция килинган пресслар яъни Горочевский пресслари курилди.

            Бунда  одам мехнатини енгиллаштирадиган механический трамбовкалар курилди ва завод бир йил ишлар ишламас яна реконструкция килинди, Янги Новосибрск номли пресси курилди ва 1952 йили март ойида ишга тушди.

            Бунда шу замон талабига мос электродвигатель хамда редуктор оркали харакат оладиган булди. Бу электродвигателларни харакатга келтириш учун «Революция» номли дизель ишга туширилди. Бу дизельнинг ишлаб чикарган электр токлари билан 1 чи хамда 2 чи пахта тозалаш заводлари хамда Беруний ёг заводини хам таъминлайди.

            1960 йилга келиб заводни реконструкция килишда купгина ишлар килиниб янги тозалаш хамда куритиш цехлари ишга тушди. Беруний шахрида Беруний раион учун электр подстанция курилди.

            ИКК-каъла пахта тозалаш корхонаси хам электр энергиясини шу курилган подстанциясидан ола бошлади.

            Хозирги кунда «Беруний пахта тозалаш» акционерлик жамияти хозирги замонавий талабларга мос равишда реконструкция килиниб, кул мехнати енгиллаштирилиб сифатли махсулотлар чикариш иложини бермокда.

 

 Хозирги кундаги «Беруний пахта тозалаш» хиссадорлик жамияти.

 

 Узбекистон Республикаси давлат Мулк кумитасининг 1994 йил 9 сентябрь 2/342 сонли буйруги билан «Беруний пахта тозалаш» очик акцианерлик жамиятига айлантирилди. Манзили: Беруний шахри Кат кучаси ракамсиз уй. акцианерлик жамиятнинг 5 та тайёрлов маскани мавжуд,

Жумладан:

  1. №1 тайёрлов маскани

  2. Толик тайёрлов маскани

  3. Бий-бозор тайёрлов маскани

  4. Ахунбабаев тайёрлов маскани

  5. Кизил-каъла тайёрлов маскани.

 Акцианерлик жамият туманимизда етиштирилган пахта хом-ашёсини кабул килиш, кайта ишлаш ва тайёр махсулотларни етазиб бериш билан шугулланади.

Уртача ишчилар сони 351 киши йилига 45 минг тонна пахта хом-ашёсини кайта ишлаш кувватига эга. 3та джин 9 линтер 2 та пресс 3 сменада ишлаб турибди.

ЎТМИШГА БИР НАЗАР

Ўзбекистонимиз ўзининг қадимий деҳқончилик мактаби ва анъаналарига эга, тупроқдан зар ундиришга қодир бўлган ҳақиқий миришкорлар юрти ҳисобланади. Қадимий манбаларга кўра, пахтачилик бизга милоддан аввалги 2000 йилларда кириб келган ва уни қайта ишлаш соҳаси ҳам деярли ўша вақтларда пайдо бўлган.

Пахтани қайта ишлаш – тозалаш, чигитдан ажратиш, тола ва момиқ олиш ишлари ҳам пахта экиш билан бир вақтда бошланиб, асрлар мобайнида, тахминан XIXаср охири – ХХ аср бошларигача энг оддий усулда, яъни чиғириқ, чарх, девчарх, йиг, савағич каби содда меҳнат қуролларида бажариб келинган.

Чор Россиясининг Ўрта Осиёни ўз мустамлакасига айлантиришдан кўзлаган асосий мақсади ҳам пахта етиштириш қулай бўлган майдонларни эгаллаш ва бу билан ўзининг тўқимачилик корхоналарини бу қимматли хомашё билан таъминлашдан иборат бўлган. Чор Россиясининг савдогар ва саноатчилари аввалига бозорлардан чиғириқдан чиқарилган пахта толасини сотиб олиш билан чекланган бўлса, кейинчалик соҳани ривожлантириш мақсадида улар томонидан Мексикадан тезпишар ўрта толали пахта навларини олиб келиниши пахтачилик билан шуғулланадиган йирик ширкатларнинг тузилишига, пахта тозалаш заводларининг қурилишига сабаб бўлди.

Туркистонда буғ машинаси ёрдамида ишлайдиган биринчи пахта тозалаш заводи 1874 йили Тошкентда қурилган. Бир неча йилдан кейин Андижон, Каттақўрғон, Самарқанд, Марғилон, Қўқон ва Наманганда шундай заводлар ишга туша бошлади. Бу корхоналарда деярли барча ишлар қўлда бажарилар эди.

Етиштирилган пахта ҳосилини деҳқонлардан сотиб олиш, уни заводларда қайта ишлаш ва толани пуллаш билан йирик фирмалар шуғулланар, улар ўзларининг комиссионер (тарозидор)лари орқали деҳқонга қарз бериб, келгуси пахта ҳосилидан кўриладиган катта фойда эвазига бўнак тарқатар, деҳқон эса ўзи етиштирган маҳсулотни фақат бўнак берган тарозидорга топширар, тарозидорлар эса Туркистонда етиштирилган пахтанинг тўртдан уч қисмини сотиб олишар эди. Шундай қилиб, ўзбек деҳқонлари Россиянинг судхўр савдогарлари капиталига қарам бўлиб қолган эди.

1913 йили Туркистонда 424,6 минг гектар майдонга пахта экилган ва учта деҳқончилик вилояти: Фарғона, Сирдарё ва Самарқандда 208 та камқувватли пахта заводи мавжуд бўлиб, уларда 8000 нафардан зиёд ишчи меҳнат қилган.

1918 йилга келиб пахта саноатини миллийлаштириш жараёнида 296 та пахта тозалаш заводидан 120 таси қисман механизациялаштирилган. Қолганлари эса қўл меҳнатига асосланган. Орадан уч йил ўтгач эса, турли сабабларга кўра, атиги 16 та пахта заводи қолган. Фаолияти тўхтатилган заводларнинг асбоб-ускуналари талон-тарож қилинган.

Ўша даврда Туркистонда пахтани қайта ишлайдиган корхоналар учун ускуналар ишлаб чиқариладиган машинасозлик заводи бўлмаган. Фақатгина 1927 йили Тошкентда биринчи машинасозлик заводи ишга туширилгач, пахта майдонлари ҳам бирмунча кенгайган. Ўша йиллари Ўзбекистон бўйича 543,2 минг гектарга пахта экилиб, ҳосилдорлик гектарига 10,52 центнерни ташкил қилган. Бу ҳосилни ўз вақтида сифатли қайта ишлаш учун юқори қувватли пахта заводлари зарур бўлган ва 1928 йилга келиб, Ўрта Осиёдаги  пахта тозалаш заводлари  сони 62 тага етган.

1940 йилда Ўзбекистонда тола ишлаб чиқариш 500 минг тоннага етган бўлса, Иккинчи жаҳон уруши йилларида гектаридан олинадиган ҳосил сезиларли даражада камайган, яъни 1943 йили бу кўрсаткич 8 центнердан ошмаган. 1958 йилда ишлаётган пахта тозалаш заводларининг қуввати 3,5 миллион тонна пахтани қайта ишлаш имконига эга бўлган. 1980 йилга келиб, ҳақиқий ишлаб чиқарилган тола миқдори 1745, 3 минг тоннани, жинлар сони эса 729 тани ташкил этган.

Кўриниб турибдики, мамлакатимизда пахтачилик ва уни қайта ишлаш тизими катта йўлни босиб ўтган. Лекин фақат Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин барча соҳаларда бўлгани каби пахта саноатида ҳам ҳақиқий ривожланиш даври бошланди.

2022 йил - Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили

Бошқарув раисининг
виртуал қобулхонаси
Шикоятлар мавжудми?
Онлайн тарзда юборинг
Онлайн калькулятор Меъёрий ҳужжатлар Бўш иш ўринлари Иш графиги

Эълон

Онлайн калькулятор

Натижа

Кондиция вазни (кг):

Ортиқча намлик учун 0,5 фоизлик чегирма (сўм):

Қуритиш қиймати (сўм):

Тозалаш қиймати (сўм):

Уруғлик пахта учун устама (сўм):

Терим пули (сўм):

Пахтанинг 90 % қиймати (сўм):

Пахтанинг 100 % қиймати (сўм):

Орқага

Сўровнома

Сайтни янги дизайни ёқдими?
Натижалар
Натижалар

Нукусда об-ҳаво

Янгиликларга обуна бўлиш

Email манзилингизни киритган ҳолда янгиликлар ва маслаҳатларни тўғридан-тўғри элетрон почтангиз орқали қабул қилиб олинг:

“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти

“Беруний пахта тозалаш”

акциядорлик жамияти

2025 © Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

(0-361)222-78-59

info@beruniypaxta.uz
https://beruniypaxta.uz/

Нукус шаҳри, Ш. Рашидов к., 39-уй

  • Сайтнинг янгиланган санаси: 06.04.2017, 16:57

Матнда хатоликни курдингизми?

Сичқонча билан белгиланг ва Ctrl + Enter босинг

Сайт яратувчиси: Online Service Group

Сайтни янги дизайни ёқдими?

Аъло
23
Яхши
8
Қониқарли
1
Қониқарсиз
3

Тизимга кириш

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech