Жамият тижорат ташкилоти бўлиб, унинг асосий мақсади молиявий-хўжалик фаолиятидан фойда олишдир.
Жамият асосий мақсадига эришиш учун фаолият ва хизмат
пахта хом ашёсини белгиланган тартибда харид қилиш, сақлаш, қайта ишлаш, жаҳон бозорида рақобатга бардошли юқори сифатли пахта маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва шу орқали жамиятнинг иқтисодий самарадорлигини кучайтириш ва фойда олиш;
кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади:
пахта хом ашёсини харид қилиш ва қайта ишлаш юзасидан пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари билан контрактация шартномалари тузиш;
тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ пахта хом ашёсини харид қилиш ва уни белгиланган режа-топшириқларга мувофиқ ўз вақтида қайта ишлаш, ишлаб чиқарилган пахта махсулотларини истеъмолчиларига етказиб бериш;
жамиятни техник жиҳатдан жиҳозлаш, пахта етиштирувчи хўжаликларни пахтанинг жаҳон бозорида харидоргир бўлган селекция навларининг юқори кондицияли уруғлик чигитлари билан таъминлаш;
халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш бозор механизмини ривожлантириш;
замонавийлаштириш, чет эл инвестицияларини жалб этиш, жамиятни ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш;