Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши
“БЕРУНИЙ ПАХТА ТОЗАЛАШ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!
“Беруний пахта тозалаш” акциядорлик жамиятининг умумий йиғилиши 2023 йил “27” июнь соат 12.00да Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани, Кат кўчаси, “Беруний пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 1100 бошланади. Жамиятнинг расмий веб-сайти:www. beruniypaxta.uz
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
1. Умумий йиғилиш регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
2. Жамиятнинг 2022 йил якуни ва бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият ижроия органи раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлаш.
3. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.
4. Жамият ташқи аудиторининг 2022 йил молия-хўжалик якуни бўйича хулосасини тасдиқлаш.
5. Жамият Кузатув кенгашининг 2022 йил якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.
6. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
7. Жамиятнинг эски йилларда тақсимланмаган ва 2022 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
8. 2023 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
9. Жамиятнинг 2023 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
10. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
11. Жамият ижро органи ходимларининг штатлар жадвалини тасдиқлаш.
12. Жамият кузатув кенгаши аъзоларига ҳақ тўлаш масаласини кўриб чиқиш.
14. Жамият Устави ва ички низомларини янги таҳрирда тасдиқлаш.
15. МАР проекти бўйича олинган техника ва ускуналарни баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри бўлиб тўлаш шарти билан кластер корхоналарига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан сотиш.
Жамият акциядорлари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорларнинг реестри 2023 йил 21 июнь ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун мазкур юридик шахс томонидан берилган).
Aкциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган кун тартибидаги масалалар бўйича маълумотларни “Беруний пахта тозалаш” акциядорлик жамиятида танишишлари мумкин. Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Қорақолпоғистон Республикаси, Беруний тумани, Кат кўчаси, электрон почтаси: beruniypaxta@umail.uz